Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 20 январь куни фуқаро машинага пневматик қурол билан ўқ узди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 11:35 атрофида Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳаси Улуғбек кўчасининг қатнов қисмида содир бўлган. С.З. исмли Spark ҳайдовчиси (1990 йилда туғилган) таниши, «ВАЗ-21099» машинаси ҳайдовчиси А.Г.ни (1985 йилда туғилган) кўриб қолган. У билан олдин турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлган С.З. машинадан тушиб, Г.А. билан гап талашган.
У «Жигули»нинг ғилдирагига тепиб, ёнидаги пневматик қуролдан автомобилга бир марта ўқ узган. Бунинг ортидан ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда