Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.
Улардан бири Юнусобод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур шоҳ кўчалари кесишмаси ёнида қурилаётган Tashkent Central Park мажмуасидир. Ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Мажмуа учта 15 қаватли бинодан ташкил топади. Уларда беш юлдузли меҳмонхона, бизнес офислар, конференция зали, савдо шохобчалари, ресторанлар бўлади. Атрофда ландшафт дизайнли боғ, ер остида икки қаватли автотураргоҳ барпо этилади.
Бугунги кунда биноларнинг асоси тикланган. Мажмуа 2023 йилда қуриб битказилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари қурилиш ишларини жадаллаштириш, келгусида хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент Олмазор кўчасида барпо этилаётган Tashkent city mall мажмуасини ҳам бориб кўрди. Бу ерда 29 қаватли меҳмонхона, 30 қаватли бизнес маркази, 4 қаватли савдо-кўнгилочар шохобчалар биноси бўлади. Уларнинг қурилиши жадал давом этмоқда ва 2023 йилгача ишга туширилиши кутилмоқда.
Шу ерда қурилиш ташаббускорлари ва инвесторлар билан қисқа мулоқот бўлди. Мажмуа минтақамиздаги энг йирик савдо марказларидан бири бўлиши, унда ва турдош соҳаларда 10 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги, яратилган имкониятлар кичик ва ўрта бизнес ривожига кучли суръат бағишлаши таъкидланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда