Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарёдаги туманлардан бирининг ҳоким ўринбосари катта сумма билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди. Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов қўлга тушган мутассадди кимлигини маълум қилди.
—Бугундан вилоятда коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланганини эълон қилмоқчиман, — деди Муротжон Азимов. — Энди ишхонамиз шаъни деб яшириб ўтиришни йиғиштиради ҳамма ташкилотлар. Ташкилот ёки ҳокимлик шаънини эмас, давлатимиз шаъни ва ривожланишини ўйласак, яхши бўлар эди. Мана Миришкор тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлсада, фуқаронинг ишончига кириб, 80 000 АҚШ долларининг 50 000ни олаётганда қўлга тушган.
Бу ишда туман ҳокимини ҳам оқламайман. Ижтимой тармоқларни ўқидингизми Ш.Санаев «балиқ бошидан» деган гаплар чиқаяпти. Афсуски, бу гапларда жон бор. Миришкорга борганимда нуронийлар йўлимга чиқиб, туман марказига ичимлик суви олиб келинг, деганди. Шу ишлар билан шуғилланмасдан фақат ўзини ўйлайдиган, тез бойишни ўйлайдиган жамоа йиғилганми ҳокимликда?
Вилоят раҳбари президент топшириқлари ижросини бажармаган, эътиборсиз қараган ҳар қандай раҳбар вазифасидан озод этилишини қайд этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди