Ўзбекистонда биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 миллион киловатт/соат электр энергияси тежалишига эришиш мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистонда 2016 йил 1 июлдан қуввати 40 ваттдан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин муомалага чиқариш, 2017 йил 1 январдан эса уларни сотиш тақиқланган. Ҳозирда Ўзбекистонда энергия самарасиз чўғланма лампа ишлаб чиқарилмайди. Айрим маълумотларга кўра, бундай лампалар чет давлатда ишлаб чиқарилади ва экспорт қилинади.
Вазирликнинг қайд этилишича, бугунги кунда ҳам бозор расталарида ушбу 40 ваттдан юқори бўлган, самарадорлиги жуда паст бўлган чўғланма лампалар сотилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, агар фойдаланилаётган 100 ватт қувватли чўғланма лампаларни 7 ватт қувватли энергия тежовчи лампаларга алмаштирилса, сутка давомида 8 соат ишлаганда қуйидагилар сарфланади:
- 100 ватт қувватли лампа бир кунда ўртача 8 соат ишласа 800 ватт/соат, бир ойда эса 24 киловатт/соат электр энергияси сарфлайди;
- 7 ватт қувватли энергия тежовчи лампа эса, бир кунда 8 соат ишласа 56 ватт, бир ойда (30 кун) 1,6 киловатт/соат электр энергияси сарфлайди.
Демак, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 22,4 киловатт/соат электр энергиясини иқтисод қилади. Бу эса электр энергиясининг амалдаги 295 сўм тарифи бўйича ҳисоблаганда, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 6 608 сўм, бир йилда эса 79 296 сўм иқтисод қилади.
Маълумот учун, 100 ватт қувватли энергия самарасиз лампа берадиган нур ўрнини ундан 15 маротаба энергия тежамкор бўлган 7 ватт қувватли LED лампаси боса олади.
Ўзбекистондаги 7 миллион хонадон мисолида таҳлил қилинса, биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобига бир йилда 156 миллион киловатт/соат электр энергияси тежалишига эришилади. Ушбу бир дона энергия тежамкор лампа орқали тежалган электр энергияси 1 045 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?