2 428
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига мурожаат билан чиқди
Фото: «РИА Новости»
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига мурожаат билан чиқди.
Агентлик Россиядаги меҳнат мигрантларидан ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилса, иш берувчи томонидан ҳужжатлари олиб қўйилса, компенсация тўловлари, ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, мураккаб вазиятда қолса, ҳуқуқий маслаҳатлар ёки бошқа масалаларда муаммолар юзага келса, Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилишни сўраган.
Таъкидланишича, ваколатхоналар томонидан меҳнатга оид низолар, хусусан, Россиянинг миграция қонунчилиги, рўйхатдан ўтиш, бандлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, Ўзбекистон фуқароларини ишга йўналтириш, иш ҳақини тўламаслик ҳолатларини ҳал қилишда кўмаклашиш, мажбурий меҳнатдан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ўз ваколатлари доирасида юридик ва ҳуқуқий ёрдам хизматлари кўрсатилади.
«Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз», — дейилади агентлик мурожаатида.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхоналари:
- Москва шаҳри — Москва шаҳри 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (Метро Полянка), +7 (925) 045-47-44;
- Санкт-Петербург шаҳри — Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4-А уй. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси биноси, +7 (951) 680-95-97;
- Екатеринбург шаҳри — Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси 22-уй, +7 (925) 950-89-77, +7 (922) 186-35-66;
- Новосибирск шаҳри — Новосибирск шаҳри, Ломоносова кўчаси, 55-уй, +7 (953) 862-00-07;
- Самара шаҳри — Самара шаҳри, Ново-Садовая кўчаси, 3-уй, +7 (917) 872-42-26;
- Уфа шаҳри — Уфа шаҳри, Верхнеторговая майдони кўчаси, 4-уй, 516-офис, +7 (917) 469-20-88, +7 (347) 216-33-43.
Ишонч телефонлари: (71) 202-33-55, (71) 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди