1 045
Алламжонов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси дипломатларига миннатдорчилик билдирди
Фото: uzbekistan.org.ua
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси дипломатларига ватандошларни эвакуация қилишда фаол хизмат кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
“Мен Алишер Қурмонов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси дипломатларига фуқароларимиз эвакуациясида фаол хизмат кўрсатаётганликлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Сиз хизмат қилаётган шароитни тинч юртда ўтириб тасаввур қилиш қийин”, деб ёзди у ўз Telegram-каналида.
У шунингдек, мазкур ишда иштирок этаётган бошқа масъуллардан ҳам миннатдорлигини билдирди.
“Шу билан бирга Транспорт вазирлиги, умуман, барча масъулларга минг раҳмат. Барчангиз Президент қўйган вазифа ва сиёсатининг фидойи ижрочисисиз!”, дея таъкидлади Алламжонов.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумот беришича, 4-5 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 666 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 89 нафар аёллар, 59 нафар вояга етмаган шахслар ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилди ва 3 245 нафар ватандошимиз қайтарилди. 5 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Трускавец шаҳрида даволанаётган 20 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Суми области маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 нафар ўзбек талабасини олиб чиқиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Комил Алламжонов, Киев шаҳридаги элчихона, Дипломатларга миннатдорчилик билдирди, Полшанинг Катовице аэропорти Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Россия Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади