Фото: Getty Images
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёратига бўлган талаб ва истакларни инобатга олиб, Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 март куни, «Умра-2020» мавсумида сафар харажатларини тўлиқ амалга оширган, лекин «CОВИД-19» пандемияси сабабли зиёратга бора олмаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳлари Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Шу билан, пандемияси сабабли зиёратга бора олмай қолган 23 минг фуқароларнинг Умра сафарига юбориш ишлари тўлиқ якунланади.
Шу билан бирга Рамазон ойида ташкил қилинадиган Умра учун нархлар борасида ҳам изоҳ берилди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳамкор ширкат вакиллари билан Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра зиёрати юзасидан музокаралар олиб борилди ва белгиланадиган нарх бўйича ўзаро келишувга эришилди.
Таъкидлаш зарурки, Рамазон ойида Саудия Арабистонидаги мавжуд шароитдан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш нархлари ошаётган бўлса-да, саъй-ҳаракатлар натижасида Шаввол ойида (Рамазон ойидан кейин) Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари учун амалдаги мавжуд қиймат сақлаб қолинади» - дейилади баёнотда.
Айни вақтда ўзбекистонликлар тахминан 17,8 миллион атрофида тўлов қилиб зиёратга кетмоқда. Умра сафари учун тўлов миқдори бўйича расмий маълумот берилмаган.
Аввалроқ, Мусулмонлар идораси Саудия Арабистони ҳукумати томонидан барча йирик мусулмон мамлакатларга Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилиши ортидан подшоҳликдаги барча сервисларга талаб ошгани - ўзбекистонлик зиёратчилар учун рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирлари нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида 2020 йил тўлов қилиб, қолиб кетган зиёратчилар қўшимча 4,7 миллион сўм тўлов қилишига тўғри келган эди. Мусулмонлар идораси ўшанда умра зиёратчилари учун тўлов миқдори оширилганига пандемия талаблари, Саудия Арабистонида 15 фоизлик ҚҚСнинг жорий қилиниши ҳамда нарх-наво кўтарилганлигини сабаб қилиб кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди