19:43 / 07.04.2022
1 483

Алишер Султонов вазирликдан кетди

Алишер Султонов вазирликдан кетди
Энергетика вазири Алишер Султонов президент фармони билан лавозимидан озод этилди. Kun.uz’га вазирлик матбуот хизматидаги манба хабар беришича, Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирликдан кетган.

Алишер Султонов 2015 йил августидан 2018 йил сентябрига қадар «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган, 2017 йил ноябрида Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари бўлган.

2019 йил февралида Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ўрнатувчи янги вазирлик ташкил этилиб, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатлари мазкур вазирликка ўтказилган, президент Алишер Султоновни янги вазирликнинг биринчи раҳбари этиб тайинлаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Султонов вазирликдан кетди