Фарғона халқаро аэропортида «яшил йўлак» орқали 1 килограмм тилла гранулаларини безак тошлари сифатида мамлакатга олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Истанбул—Фарғона авиарейси билан учиб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида у йўловчи-божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимларига оғзаки тарзда маълум қилинмаган 1 килограмм оғирликдаги тилла гранулаларини олиб кираётгани аниқланган.
Фуқаро мазкур тиллаларни шунчаки бисер мунчоқлари, яъни оддий безак тошлари сифатида олиб киришга уринган.
Шунингдек, ушбу йўловчи мазкур рейсда келган бошқа йўловчиларнинг товарларини божсиз олиб кириш меъёрларини суиистеъмол қилган ҳолда гўёки шахсий фойдаланиш ниқоби остида 239 дона заргарлик буюмларини самолёт салонидаги 17 нафар йўловчига тарқатган. Йўловчилар ҳам маълум бир ҳақ эвазига заргарлик буюмларини божхонадан олиб ўтиб бериши керак бўлган.
Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган тилла гранулалар ва заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 2 килограмм 120 граммни, жами қиймати эса 860 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади