00:13 / 18.04.2022
1 125

Сирдарёда Nexia юкхонасидан истеъмолга яроқсиз 446 кг гўшт топилди

Сирдарёда Nexia юкхонасидан истеъмолга яроқсиз 446 кг гўшт топилди
Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Сирдарё вилоят ҳудудидаги «Сирдарё» ЙПХ масканида 11 апрель куни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари тадбир ўтказган. Тадбир давомида Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Nexia-1 автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилган. Натижада Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Торжилға қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Ш (1986 йилда туғилган) бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 446 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келинган. Лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлган. Истеъмолга яроқсизлиги тўғрисида лаборатория хулосалари олинган.

Маҳсулотлар вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан кўмиш йўли билан йўқ қилинган. Фуқаро Э.Ш бошқарувидаги автотранспорт воситаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда Nexia юкхонасидан истеъмолга яроқсиз 446 кг гўшт топилди