23:53 / 21.04.2022
1 412

Тошкентда эркак ўзини 9-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди

Тошкентда эркак ўзини 9-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 21 апрель куни эркак ўзини 9-қаватдан ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Қайд этилишича, 21 апрель куни соат 11:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган Халқаро ҳамкорлик маркази биносининг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун содир этилган ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган из, далил ва бошқа муҳим буюмлар инсон таъсири оқибатида йўқолиши ёки шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида жиноят процессуал қонунчилигига риоя қилган ҳолда воқеа жойи атрофи белгиланган тартибда ўраб олинган ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ходимлари томонидан кўздан кечирилган.

«Ҳар бир шахс қонунларга риоя қилиши, терговга қадар текширув пайтида ушбу жараён тўлиқ, холис ва қонуний тартибда амалга оширилишига тўсқинлик ёки халақит қилмасликлари лозим», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эркак ўзини 9-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди