Ўзбекистон Миллий павильони 75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида учинчи маротаба иш бошлади. Павильон 18 майдан 22 майга қадар дунёдаги энг таниқли ва йирик кино бозори – Канн кинофестивали вақтида машҳур Круазет қирғоғи мунтазам ўтказиладиган Марчé Ду Фильмда иш олиб боради.
Павильонга кино, ТВ ва медиа олами професионаллари ташриф буюради. Улар бутун дунёдан янги лойиҳаларни танлаш, таклиф этилаётган локацияларни кўздан кечириш ва суратга олиш ҳақида келишувларга эришиш учун Каннда тўпланишади.
Ташкилотчиларнинг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон Марчé Ду Фильм кино бозори марказида АҚШ, Хитой, Австралия ва бошқа мамлакатлар яқинидаги нуфузли жойга эга бўлди. Ярмарка иши давомида Ўзбекистон ўз локацияларида филйм ва медиа-маҳсулотларни суратга олишга бутун дунёдан продюсер ва режиссёрларни жалб этишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон қадимий шаҳарлари, бетакрор ёдгорликлари ва манзараларининг оммабоп фильм ва теледастурларда кўриниши хорижий сайёҳлар эътиборини тортишга ёрдам беради. Бу туризмда олға силжишнинг синалган усулларидан бири. Бундан ташқари, бу очиқ ва меҳмондўст мамлакат имижини яратишга хизмат қилади.
Ҳар бир мамлакат режиссёрлар ва продюсерларга суратга олиш учун ўзига хос шароитларни таклиф қилишга уринади. Бу йил Ўзбекистон мамлакатимизда суратга олиш истагида бўлган кинокомпания ва телеканаллар харажатларининг бир қисмини қоплаб беради. Профессионаллар ҳамжамиятида бу таклиф қизиқиш уйғотди ва павильон ишининг дастлабки куниданоқ фаол музокаралар бошланди.
Канн кинофестивалидаги Ўзбекистон Миллий павильони бу йил ҳам ўтган йиллардаги каби Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган.
Ўзбекистон Миллий павильони бош ҳомийси —Orient Group компанияси.
Делегациянинг Францияга учиб келиши миллий авиа ташувчи – Uzbekistan Airways томонидан ташкиллаштирилган. Меҳмонларнинг яшаши ва жойлаштирилиши Asia Лух туроператори томонидан ташкил этилган.
Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига «Uzbekistanс cлуб» глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилади. Унинг лойиҳаларидан бири «Ўзбекистонлик» фильми бўлиб, биринчи қисми 2022 йилнинг мартида тақдим этилган ва кенг томошабинлар аудиторияси ва ОАВда катта шов-шув уйғотган.
Павильон ишида Оролбўйи муаммоси ва минтақани янги Арал Dream креатив лойиҳаси ёрдамида жаҳон ахборот маконида илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда