Самарқанддаги «Чорсу» галереясида ШҲТнинг навбатдаги саммити доирасида «Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи» номли халқаро кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов очиб берди.
«Пленерга ташриф буюрган ва ўзларининг ажойиб асарларини яратган барча рассом ижодкорларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирлар Самарқанд руҳиятини мужассамлаштиришга қаратилган.
Самарқанд шаҳри уч минг йиллик тарихга эга. Ишонаманки, бугунги тадбирда иштирок этаётган ижодкорларимиз ҳам ўз асарлари билан тарихда қоладилар», – деди Азиз Абдуҳакимов кўргазма очилишидаги нутқида.
Ушбу кўргазма доирасида яратилган ижод намуналари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатларнинг навбатдаги саммитида юқори мартабали меҳмонларга намойиш этилиши режалаштирилган.
Кўргазманинг очилиш маросимида ижодкорларга сертификатлар топширилди ва қалам ҳақи тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади