16:01 / 28.08.2022
2 691

Зебо Наврўзова Шоҳруххон қачон «юлдузлик» касалига чалингани ва уйида нон бўлмаган пайтда фарзандларини қандай жазолагани ҳақида

Зебо Наврўзова Шоҳруххон қачон «юлдузлик» касалига чалингани ва уйида нон бўлмаган пайтда фарзандларини қандай жазолагани ҳақида
Актриса, продюсер, режиссёр Зебо Наврўзова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар кўрсатувига берган интервьюсида «Маликам» сериалининг суратга олиш жараёнида ўғли Муҳаммадали билан ишлашда қийналгани, Шоҳруххон «Бўрилар» фильмидан сўнг «юлдузлик» касалига чалингани, уйида ейишга нони бўлмаган пайтлар фарзандларини қандай жазолагани ҳақида гапирди.

Режиссёр «Маликам» сериалининг суратга олиш жараёнида ўғли Муҳаммадали билан ишлашда қийналгани ва келишмай қолгани ҳақида

«Масалан, ‘Маликам’ сериалининг суратга олиш жараёнларида Муҳаммадали билан ишлашда жуда қийналганман. У ўз фикрига эга, мен эса ўзим ёзган сценарий бўйича ундан 0браз талаб қиламан. Мен режиссёр сифатида ўша образни қандай тасаввур қилганимни гавдалантиришни истасам, у эса суратга олиш майдончасига келиб барчасини ўзгартиришга ҳаракат қилади.

Кичкина тўполонлар бошланади, ўзаро. Мана бир-биримизга тўғри келмаган ижодий урушлар ва дақиқалар, бу яхши маънода. Суратга олиш майдончасида у менинг ўғлим эмас, актёр. У ўз жойини билиб, берилган вазифани адо қилиши керак
», — дейди актриса.

Фото: «Маликам» сериалининг суратга олиш жараёнидан
Актриса Шоҳруххон «Бўрилар» фильмидан сўнг «юлдузлик» касалига чалингани ҳақида

«‘Бўрилар’ фильмида суратга тушган йигитларни кўчада кўриб қолишса, ‘Ана, ‘Бўрилар’ келяпти’, — дейишарди. Тўй-маросимларга хизматга борганда ёки йўлларда ҳам кўриб қолишса, шунақа деб айтишарди. Ҳаттоки қайсидир фильмнинг суратга олиш жараёнлари учун тоғга, чўпонларнинг олдига борганимизда, кичкина, отасига ёки бобосига таёқни кўтариб ёрдам бериб юрган 5, 6 ёш болакайлар нонини белига тугиб олган ҳолда баъзи бир актёрларни кўриб ‘Ана, ‘Бўрилар’, — деб кетишди бирдан.

Кейин биттаси мен Бахтишкаман, мен Сардорман деди, бироз томоша қилдик, жуда хурсанд бўлдим. Машҳурлик актёрларни ўзидан кетказиб қўйди. Бекзод Тожиев, Шоҳруххон, Жалил Мавлоновни жуда хурсанд бўлиб эслайман. Эрик, Шоҳруххон, айниқса Бекзод Тожиев муккасидан кетиб ‘юлдузлик’ касалига чалинди
», — дейди продюсер.

Фото: «Бўрилар» фильмидан кадр
Зебо Наврўзова уйида ейишга нони бўлмаган пайтлар ва фарзандларини ёлғондан жазолагани тўғрисида

«Тан олиш керак, бу уялиб ёки мақтаниб гапириладиган гап эмас. Ишдан шошиб келаман, музлаткични очсам ҳеч нарса йўқ, фарзандларим кичкина, ўсмир. Катта фарзандим ўсмир бўлса кичкинаси ҳали жуда ёш. Шундай пайтлар бўлган. Битта нонга пул топа олмасдан қотиб қолган нонларни ‘сухарик’ қилганман.

Фарзандларимга сен пианинони чалиб бермадинг, шунинг учун овқат қилмадим, сен гаммани уч соат чалишинг керак эди, бир соат чалдинг, сен мени алдадинг, гаммани уч соат чаласан, кейин овқат ейсан, ёки сен мен берган шеърни ёдламабсан, демак учаланг ҳам айтган ишимни қилмабсизлар, мана сизларга жазо, овқат йўқ деганман, аслида ўша пайт ичимдан йиғлаганман
», — дейди режиссёр.

Фото: «Yandeks.ru»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зебо Наврўзова Шоҳруххон қачон «юлдузлик» касалига чалингани ва уйида нон бўлмаган пайтда фарзандларини қандай жазолагани ҳақида