19:00 / 20.09.2022
2 382

Болливуд юлдузи Приянка Чопра кийиниш услубида амал қиладиган қоидалар (фото)

Болливуд юлдузи Приянка Чопра кийиниш услубида амал қиладиган қоидалар (фото)
Болливуд юлдузи Приянка Чопранинг сўзларига кўра, ўсмирлик даврида у 90 йилларнинг одатий кўринишдаги қизи эди. Приянка Чопра 2000 йилларда актрисага айланди, ўзгача услубдаги кийимларни афзал кўра бошлади. Юлдуз ўзининг «Янги йил арчаси» каби кўринишини англаб етгач, ўзи учун оддийроқ услубни танлади. AdMe нашри Приянка Чопранинг кийиниш услубларини ва унинг мукаммал мода образларини яратиш сирлари ҳақида маълумот берди.

Монохромли кийимларни кийишдан қўрқманг

Фото: AdMe
Приянка монохром либосларни замонавий аксессуарлар билан бирлаштиришни яхши кўради. Кўпинча у тасвирга қўшимча сифатида қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар, сумкалар ёки жозибали камарлардан фойдаланади. Актриса танлаган оёқ кийимлар ҳам бутун ансамблга мос келади.

Миди юбкаларни узун ёқали либослар билан бирлаштиради

Фото: AdMe
Актриса миди юбкалар билан узун ёқали кўйлаклар ансамблда ажойиб кўринишини билади. Шу билан бирга, Приянка элементларнинг ранг комбинациясини унутмайди. Тасвирлар белнинг шаклини аниқроқ кўрсатадиган камар билан тўлдирилади.

Ҳар қандай вазият учун оқ ранг мос келади

Фото: «Yandeks.ru»
Ижтимоий тадбирларда ҳам, кундалик учрашувларда ҳам Приянка оқ либос кийишни яхши кўради. Актриса телекўрсатувларда узун енгли калта кўйлакда пайдо бўлди ва кинофестиваль учун у текстурали блазерли либосларни танлайди.

Катта зиракларни афзал кўради

Фото: AdMe
Приянка либосларни кўзни қамаштирадиган зираклар билан тўлдиришни яхши кўради. Бу гўзалликдан узоқлашиш қийин. Актриса зиракларни нафақат расмий тадбирларда, балки кундалик ҳаётда ҳам тақади.

Ҳиндча услубда кийинади

Фото: AdMe
Гулли сари Приянканинг гардеробидаги бошқа либослардан алоҳида ажралиб туради. Актриса ёрқин либос билан биргаликда енгил устки матони афзал кўради ва камарлардаги тасвирни мато билан тўлдиради.

Тўқилган кийимларнинг қулайлиги ҳақида билади

Фото: AdMe
Приянка тўқилган кийимлар нафақат совуқда, балки иссиқ ёзда ҳам яхши кўринишини тушунади. У қуёшда тобланиш учун енгил калта устки кийим кийишни ёқтиради. Ташқарида ҳаво ҳарорати совуқ бўлса, актриса уй ҳайвонлари билан очиқ ҳавода вақт ўтказиш учун узун енгли свитерни танлайди.

Ўзига хос услубдаги комбинезон кияди

Фото: «Yandeks.ru»
Актриса аввал ҳам комбинезон кийган, бироқ унинг ҳозирги услуби тубдан фарқ қилади. Илгари Приянка бутун танасини акс эттирган комбинезон кийган бўлса, ҳозирда у белига эътибор беради. Чопра тепа қисми тор ва пастки қисми кенг бўлган комбинезонни танлашни маъқул кўради. У кийган комбинезонларнинг оёқ қисмлари қисқа бўлади ва елкалари бутунлай очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд юлдузи Приянка Чопра кийиниш услубида амал қиладиган қоидалар (фото)