1 175
Шоазим Миноваров: «Луврда ўтказиладиган кўргазма Ўзбекистон учун жуда катта реклама бўлади»
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров ноябрь ойида Франциянинг Лувр музейида ўтказиладиган кўргазма Ўзбекистонни дунёга танитишда жуда катта қадам бўлишини айтиб ўтди.
«2018 йил Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюрди. Бу Европа мамлакатларига биринчи ташрифи эди. Биринчи ташриф айнан Францияга бўлганининг ўзига хос рамзий томони бор. Чунки Франция ҳам, Ўзбекистон ҳам ўз сиёсатида, бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда маданий ҳамкорликка жуда катта аҳамият қаратади.
Францияга ташриф вақт жиҳатидан қисқа бўлса ҳам, президент Лувр музейига боришга вақт ажратди. Ҳаммамиз биламизки, Лувр дунёнинг энг катта музейларидан биттаси. Парижни жаҳон маданиятининг маркази дейишади. Бу ерда Луврнинг жуда катта ўрни бор.
Луврга ташриф пайтида ҳурматли президентимизга таржимон сифатида ҳамроҳлик қилиш шарафига муяссар бўлганман. Лувр жуда катта таассурот қолдирди ҳурматли президентимизда. Умуман, давлатимиз раҳбари санъатни жуда яхши кўради, санъатни қадрлайди.
Лувр музейи билан мана бу йил ўтадиган кўргазмани ўтказиш бўйича шартнома имзоланганди.
Мана орадан вақт жуда тез ўтди. Кўргазманинг номи «Ўзбекистон воҳаларининг улуғворлиги» ва «Карвон йўлларида» деб аталади. Кўргазмага биз энг зўр осори-атиқаларимизни олиб бориб, намойиш қиламиз. Буларнинг ичида алоҳида таъкидлашимиз керак бўлгани — Катталангар Қуръони. Бу ноёб Қуръон XVIII-ХХ асрларга оид деб тахмин қилинмоқда. Ўтказилган углерод таҳлиллари шундай хулоса қилишга сабаб бўляпти. Лекин ундан ҳам қадимийроқ бўлиши мумкин. Шу сабабли бу Қуръонга дунё бўйича қизиқиш катта. Қолаверса, 320 дан ортиқ энг яхши экспонатларимизни олиб боряпмиз.
Бу кўргазма жуда самарали бўлади деб ўйлайман. Чунки маданий йўналишдаги ҳамкорлик французларга бизни кўпроқ танитади.
Францияга бир йилда 60 миллион сайёҳ келади. Луврнинг ўзига 10 миллион сайёҳ ташриф буюради. Булар санъатни, маданиятни қадрлайдиган инсонлар. Мана шундай жойда апрель ойигача Ўзбекистон кўргазмаси намойиш этилиши бизни кўпроқ эътироф қилишларига, мамлакатимиз, маданиятимизга, тарихимизга нисбатан қизиқишнинг янада ошишига хизмат қилади. Бу Ўзбекистон учун жуда катта реклама бўлади.
Деярли бир пайтда Араб дунёси институтида ҳам буюк ипак йўли бўйича кўргазма ташкил этилади. Бу кўргазмада ҳам музейларимиздаги энг асл экспонатлар намойиши бўлади. Бу ердаги кўргазма Ўзбекистонни нафақат Япониядан тортиб Франциягача, балки араб мамлакатларига ҳам яқиндан таништиради. Умид қиламизки, бу қадам самарали бўлади», — деди Шоазим Миноваров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди