«Universal Music» компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи артисти, 16 ёшли ўзбек мусиқачиси Камрон Пўлатовнинг янги треки Руминиянинг Ensis Records лейблида чиқарилди.
Камроннинг сўзларига кўра, у ерда норвегиялик машҳур дижей Kygoнинг мусиқалари ҳам чиқарилган. Трекни Spinnin' Records, Musical Freedom, Insomniac Records, 2-Dutch каби бошқа йирик лейбллар ҳам қўллаб-қувватлашди.
Камрон Пўлатов «Universal Music» билан қандай ишлай бошлагани ҳақида ҳам маълумот берди: «Мен уларнинг веб-сайтига ариза юбордим ва икки кундан кейин менежери менга хат ёзди. Унинг сўзларига кўра, мен ташлаган намуналар уларга жуда ёққан — уларнинг танлови Blame бўлди. Улар билан ишлаш орқали кўп нарсани ўргандим, кўп нарсани англадим».
«Blame — менинг Universal Music билан биринчи тижорат ишим. Мен тижорат трекларини яратиш ва лейбл сифатида ишлаш қандай эканлигини билмоқчи эдим. Қийинчиликлар ва харажатларга қарамай, бу менга ёқди», дейди у.
Камрон Ўзбекистонда мусиқа саноати ривожига умид борлигига, шу ерда туриб ҳам мусиқадан яхши пул ишлаш, йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилиш мумкинлигига ишонади.
Маълумот учун, Universal Music — дунёдаги энг йирик медиахолдинг компанияси ҳисобланади. Унинг турли мамлакатларда минтақавий ваколатхоналари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди