Киев. Мустақиллик майдони. Граффитида болалар танкка қарши тўсиқ устида арғимчоқ учаётгани акс этган
Фото: Getty Images
Аноним рассом Бэнкси Украинанинг турли жойларида — Киевда ва Киев вилоятида — еттита граффити чизганини тасдиқлади. Бу ҳақда The Art Newspaper хабар бермоқда.
Бэнкси услубида яратилган илк граффитиларни 2022 йил 10 ноябрда кўришган, шундан кейин британиялик рассом Украинага ташриф буюргани ҳақида тахминлар билдирилган эди.
Бородянка. Граффитида ёш бола спаррингда Шарқ яккакураши формасини кийиб олган эркакни енгмоқда
Фото: AP Photo
Ўша куниёқ Бэнкси ўз Instagram’ига Бородянка қишлоғидаги уй вайроналарига чизилган гимнастикачи қизча граффитиси суратини жойлаган. Кўп ўтмай, Киев ва унга яқин шаҳарларда Бэнксининг стрит-артини эслатадиган яна бир нечта расмларни пайқашди.
Бородянка. Граффитида гимнастикачи қиз қўлларига таяниб турибди
Фото: EPA
Улар орасида ёш бола спаррингда якка кураш (Россия президенти Владимир Путин шу спортга қизиқади) формасини кийиб олган эркакни мағлубиятга учратаётгани акс этган граффити ҳам бор. 14 ноябрь куни The Art Newspaper билан суҳбати чоғида Бэнкси шу ва бошқа расмлар унга тегишли эканини тасдиқлаган.
Ирпен. Граффитида тасма ушлаб турган гимнастикачи қиз акс этган
Фото: AP Photo
Горенка. Граффитида соқолли киши ванна қабул қилмоқда
Фото: Reuters
Гостомел. Граффитида газниқоб кийиб, ўтўчиргич ушлаб олган аёл акс этган
Фото: Getty Images “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди