Фото: Бош прокуратура
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида маданий мерос объекти аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Қайд этилишича, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Археология» кафедраси бир гуруҳ олимлари ва талабалари томонидан археологик экспедиция ўтказилган. Жараён давомида XII-ХIV асрларга тегишли маданий мерос объекти топилган.
Фото: Бош прокуратура
Аниқланган девор ғиштлари ва металл буюмлар олимлар томонидан Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Фото: Бош прокуратура
Мақбарада олиб борилган археологик қазиш ишлари натижасида очилган объектнинг ҳозирги ҳолатини консервация қилмасдан табиий ва жисмоний таъсирлардан муҳофаза қилиш, зиёратчилар ва туристларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек келажак авлодга ёдгорликни бутун ҳолида етказиш мақсадида объектда енгил конструкцияли металл қоплама бостирма қуриш ишлари бошланган.
Фото: Бош прокуратура
Қурилиш ишлари жорий йилнинг декабрь ойида якунланиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди