date
views 7 295

Гитлернинг тиз чўккан ҳолидаги мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга сотилди

Гитлернинг тиз чўккан ҳолидаги мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга сотилди

Christie's кимошди савдо уйида италиялик рассмо ҳамда ҳайкалтарош Маурицио Каттелан томонидан ишланган тиз чўккан Гитлернинг мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга баҳоланган.

Ҳайкалтарош 101 см баландликдаги "У" деб номланган бу асарини мум ва смоладан 15 йил илгари яратганди.

Айни вақтда АҚШда яшаб ижод қиладиган Маурицио Каттеланнинг айтишича, у ўз вақтида бу асарини бузиб ташламоқчи бўлганди. Унинг айтишича, "У" ўзида ёвузликни мужассам этган.

Бу асар эндиликда Каттеланнинг энг қимматбаҳо асарига айланди. Унинг бундан аввалги энг қиммат нархда сотилган асари учун 7,9 млн доллар тўлашганди.

"Гитлер - фақат қўрқув уйғотади. Бу қаттиқ изтироб тимсоли. Унинг исмини тилга олиш ҳам оғир. Унинг исми бошимга ўрнашиб олган. Мен тақиқласам ҳам у менинг бошимда яшайди", дейди рассом.


Манба: Кун.уз
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гитлернинг тиз чўккан ҳолидаги мумдан ясалган ҳайкали 17,2 млн долларга сотилди