20:52 / 26.12.2022
2 103

Барно Тешабоева ёш бўлса-да, Алфия кампир сифатида танилганидан афсусда эмаслигини айтди

Барно Тешабоева ёш бўлса-да, Алфия кампир сифатида танилганидан афсусда эмаслигини айтди
«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувида татар кампир Алфия образини яратган актриса Барно Тешабоева «Омон-омон» кўрсатувига берган интервьюсида ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмагани, ёш, гўзал пайтини Алфия кампир образида ўтказаётганидан афсусланмаслиги ва бир чиқишида партнёрини сувга итариб юбориш саҳнаси бўлиб, у ростан ҳам сувда чўкиб кетишига бир баҳя қолгани ҳақида гапириб берди.

«Бу ўзимга ҳам таъсир қила бошлади»

Instagram очганимга икки йилдан ошди. Ундан олдин Telegram, Instagram, YouTube’ларга умуман қизиқмаганман. Замон талаби, бусиз бўлмас экан. Санъаткормиз, бир жойга таклиф тушса, YouTube’да кўрсатувларингиз борми, Instagram’да лавҳаларингиз борми, деб сўрашади. Бу ўзимга ҳам таъсир қила бошлади.

«Бориб партнёримни сочидан тортиб сувдан олиб чиқишди»

Чирчиққа бордик, катта сув канали оқиб ўтади, жуда чуқур. Кун совуқ эди. Ўша ерда жисмоний тарбия бўйича олийгоҳ жойлашган. Кейин қайиқда сузиб юрган болаларни кўриб қолдим, уларга четга чиқиб туришини, битта видеони суратга олишимизни айтдим. Партнёрим сувга тушади, чўкиб кетаётгани акс этган видео бўлади, дедим. Улар ҳам хўп деб дарахтни олдига бориб ўтиришди. Спортчилар чўкаётган одамни сезишар экан. Бориб партнёримни сочидан тортиб сувдан олиб чиқишди, бу воқеага икки ой бўлди.

«Сувга тушиш саҳнам бор бўлган, улар тилла узугини йўқотиб қўйишини айтар эди. Мени сувга итариб юборди, жой қидирдим, кун совуқ. Костюм-шимдаман, концертга боришимиз керак. Мендан суза оласанми, деб сўради. Мен сузиб билишимни, бундан саккиз ой олдин сузганимни айтдим. Ўша видеонинг кўришлар сони миллиондан ошган. Сувга тушдим, бу ерда камера оляпти. Ростдан чўкаётганимни айтсам, булар зўр чиқяпти, яна давом эт, деганлар. Кейин чўкяпман, Барно опа, деганимдан кейин сезиб қолишган» , — дейди Барно Тешабоеванинг партнёри, актёр Баҳодир Бердимуродов.

Instagram очганимдан кейин Алфиянинг мухлисларига кўп эканини билдим. Дайректимга бир кунда 500 та, 1000 та хабар келади. Ўқисам, кўпчилик шогирдликка олишимни сўраб ёзишган бўлади.

«Умида Мирҳамидованинг «Оқ атиргуллар» таронаси клипида чиққанимда умуман бошқача кўринишда эдим»

Яқинда Instagram’да шунақа изоҳ келди. Битта обуначим: «Ёшсиз, чиройлисиз, халқни хурсанд қиламан деб ўзингизни кампирга алмаштириб умрингиз ўтяпти. Бунақа актрисалар йўқ, лекин у қўрқмасдан ўзини қари кампирга айлантириб умрини шу билан ўтказиб юборди, ҳақиқий актриса мана шундай бўлади», — деб ёзибди.

Ўйлаб қоламан, масалан, Умида Мирҳамидованинг «Оқ атиргуллар» шу таронанинг клипида чиққанимда умуман бошқача кўринишда эдим. Шунақа чиройли кўринишларда рол ўйнасам бўлар эди, лекин унақа қаттиқ афсусланмайман. Бунақа ролларда чиқаётган актрисалар жуда кўп. Мухлислар уларни яхши эслай олмайди. Шунақа бўлгандан кўра Алфия кампир бўлиб танилганим маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Барно Тешабоева ёш бўлса-да, Алфия кампир сифатида танилганидан афсусда эмаслигини айтди