10:30 / 07.05.2023
60

Сирдарёда бахшичиликка бағишланган халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Сирдарё вилоятида 6-8 май кунлари “Замонавий бахшичилик санъати: олтин мероснинг янги оҳанглари” мавзусидаги III халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Анжуманда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Туркия, Венгрия, Корея Республикаси, Япония каби 30 дан ортиқ мамлакатлардан соҳанинг етук мутахассислари иштирок этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган фолклоршунос олимлар, бахшичилик ва халқ оғзаки ижоди масалаларига қизиқувчи тадқиқотчилар ҳам соҳага алоқадор илмий-назарий мақолалари билан иштирок этмоқда.

Анжуман якунида бахшичилик санъати истиқболи билан боғлиқ муҳим резолюция қабул қилинади. Унда:

  • бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш;
  • бахшичилик санъатига оид ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, “устоз–шогирд” анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
  • элга танилган бахшиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш;
  • ёш бахшилар ўз санъатларини намоён этиш учун кенг имкониятлар яратиш;
  • бахшичилик санъатининг энг сара намуналарини тўплаш;
  • бахшичилик санъати намуналарининг фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш;
  • бахшичилик санъатини юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш;
  • бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;
  • бахшичилик санъатини тадқиқ этувчи фолклоршунос олимларнинг ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистондаги ва хорижлик фолклоршунос олимлар иштирокида турли халқаро анжуманлар ва танловлар ташкил этиш.
  • бахшичилик санъатини кенг тарғиб этишда ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътибор қартиш зарурлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида атоқли бахшилар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари қад ростлаган. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис этилган. Ўзбек бахшичилик санъати 2022 йили UNESCО'нинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сирдарёда бахшичиликка бағишланган халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади