09:20 / 09.05.2023
603

Гулсанам Мамазоитова нима сабабдан “Халқлар дўстлиги”да эмас, форумлар саройида концерт беради?

Гулсанам Мамазоитова нима сабабдан “Халқлар дўстлиги”да эмас, форумлар саройида концерт беради?

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова 6 майдан 8 майга қадар пойтахтдаги Халқаро форумлар саройида “Кел, эй афзунгинам” номли концерт дастурини мухлисларига тақдим этади. “Дарё” мухбирлари концерт дастуридан репортаж тайёрлади.

Хонанда ўз концерт дастурини бошқа ҳамкасбларидан фарқли равишда “Халқлар дўстлиги” санъат саройида эмас, Халқаро форумлар саройида ўтказишни маъқул кўрди. Концерт дастури учта блокдан иборат. Гулсанам Мамазоитова жонли ижродаги концерт дастури давомида ижодидаги хит даражасига чиқиб, мухлислар қалбидан жой олган тароналарни ижро этди.

Концерт дастурида хонанданинг акаси Отабек Муҳаммадзоҳид ҳам иштирок этиб, ўз ижодидаги тароналарни куйлади.

Фото: “Дарё” 

Синглим билан дуэт куйлаш режада йўқ эди, чунки бу Гулсанамнинг яккахон концерт дастури. Кейин синглим ҳам, режиссёр ҳам шу ердасиз, чиқмасангиз бўлмайди, дедилар. Шу кунгача концерт дастурларида ёрдам бериб келардим. Гулсанамни йиллар тарбиялади, тажриба бор. Дастур чиройли, текшириш чоғида кўнглим тўлди”, — дейди Отабек Муҳаммадзоҳид.  

Фото: “Дарё” 

Гулсанам Мамазоитованинг концерт дастурига қизиқчи, инстаблогер Элмурод Ҳақназаров бошловчилик қилди ва ўзининг ҳазиллари билан келган мухлисларга кулги улашди.  

Фото: “Дарё” 

Гулсанам опа менга бегона эмас, ўзаро суҳбатда уларга устоз деб мурожаат қиламан. Уйларига ҳам бемалол кириб бораман, мени ҳам укасидек қабул қилган. Ёшлигимдан уларга мухлис бўлганман. Битта нарсани биламан — мен яхши кўрган аёл хонандаларнинг ичида энг зўри. Концертга ўзлари таклиф қилди, уларнинг Фарғонадаги концертига бошловчилик қилгандим. Шундан кейин келиб, Тошкентдаги концертимга ҳам бошловчилик қиласиз, дедилар. Яна битта орзум бор, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг Тошкентдаги концерт дастурига бошловчилик қилиш”, — дейди Элмурод Ҳақназаров.

Фото: “Дарё” 

Бу ҳурматларига ўз-ўзича эришилмаган. Бунга устозимнинг меҳнаткашлиги, ҳалоллиги, тўғрисўзлиги, ижодга, ҳаётга бўлган, ўзбек аёлининг зиммасига олиниши керак бўлган масъулияти сабаб бўлган. Кўриб ҳавас қиляпман, устозим билан фахрланаман. Устозимга лойиқ бўлишга, уларнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қиламан”, — дейди Гулсанам Мамазоитованинг шогирди, хонанда Малика Эгамбердиева.

Фото: “Дарё” 

Ҳар доим ‘Халқлар дўстлиги’ санъат саройида концерт берганман, лекин халқимиз фақат сиёсий тадбирларда шундай чиройли саройни кўришларини истамадим. Концертим баҳона мана шундай гўзалликни кўришларини, меъморларнинг ишидан баҳраманд бўлишларини истадим. Асосийси, бу ерда жонли ижрода куйлаш учун имкониятлар кўп. Шунинг учун мен шу ерни танладим.

Instagram'имни юргизадиган инсон олмаганман, қанақа саволлар бўлса, ўзим жавоб бераман, сабаби халқни алдашни ёмон кўраман. Вақтим бўлганда албатта ижтимоий тармоқларга расмимни, янгиликларни жойлайман.

Фото: “Дарё” 

Санъат оламида дўстим кўп, концерт дастуримда ҳам ҳаммаси келиб, олқишлаб турди. Тўқсон фоиз санъат аҳли билан яқинман, илоҳим, яқинлигимизга кўз тегмасин.

Дизайнерим Акбаршоҳ, у билан анча йиллардан буён бирга ишлаймиз. Асосан либосларимга ўзим эътибор бераман, унинг маслаҳатларини ҳам инобатга оламан. Маслаҳатлашиб, чиройли, қулай либосларни яратамиз.

Фото: “Дарё” 

Ҳамма ҳамкасбларимнинг ижодини кузатиб бораман. Концерт дастуримдаги рэпертуарни тузишда акамдан, онамдан маслаҳат оламан, иккаламизнинг ҳам устозимиз онам”, — дейди хонанда.



Гулсанам Мамазоитова, Концерт дастури, Халқаро форумлар саройи, Кел эй афзунгинам

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Гулсанам Мамазоитова нима сабабдан “Халқлар дўстлиги”да эмас, форумлар саройида концерт беради?