18:20 / 25.05.2023
692

Ҳамдам Собировнинг отаси ўғлини қийналиб ўқитгани ҳақида гапирди

Ҳамдам Собировнинг отаси ўғлини қийналиб ўқитгани ҳақида гапирди

“Дарё” мухбирлари хонанда Ҳамдам Собировнинг яккахон концерт дастурига бориб, саҳна ортида отаси Бобомурод Собиров билан суҳбатлашишди.

— Ўғлимнинг концертига келганда ундан ҳам кўпроқ мен ҳаяжонлансам керак. Аллоҳ менга уч қиз ва бир ўғил фарзанд берган. Афсуски, бу кунларни кўриш онаси раҳматлига насиб этмади. Ўғлим сабаб яқинда Умра сафарига бориб келдим. Шундай ўғилни бергани учун Аллоҳга ҳамд айтаман.

“Аслида санъат оиламизга бегона эмас. Онаси раҳматли Навоийдаги амфитеатрда режиссёр бўлиб ишлаган. Тоғалари ҳам тўй-хизматларда қўшиқ айтишади. Мен ҳам оз-моз қўшиқ хиргойи қилиб тураман. Оиладаги муҳит сабаб, Ҳамдамжон ҳам мусиқа мактабида таҳсил олди. Ундан кейин Навоийдаги санъат коллежида таҳсил олди. Сўнг Тошкентга келиб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширди. Тест жавоблари чиққан куни қўнғироқ қилиб “Дада, шартнома асосида ўқишга кирибман”, деди. “Нима бўлса ҳам, ўқийсан”, дедим. Шартнома асосида фарзандини ўқитиш осон эмаслигини ота-оналар яхши билишади. Яхшики, ишхонамдан шартнома пулини тўлаб беришарди ва ойма-ой ойлигимдан олиб қолишарди.

Ҳамдам ўғлим осонликча бугунги кунга келгани йўқ. Санъатда ҳомий бўлмаса, қийин экан. Бир чиқади, кейинги сафарга пули бўлмай, қўшиқларини чиқаролмай қолган кунлари ҳам бўлди. Шукрки, қийин кунларининг роҳатини энди кўряпти, — дейди хонанданинг отаси Бобомурод Собиров.

Кейинги пайтларда “Ҳамдам Собиров юлдузлик касалиги чалинди”, деган гапни кўп эшитяпмиз. Бундай танқидларга дадаси қандай муносабатда эканлигига қизиқдик.

— Мен ўғлимга ҳамиша “Керилганга керил бошинг осмонга етгунча. Эгилганга эгил бошинг ерга теггунча”, деб уқтираман. Ҳамма билан гаплашиб, ким ним деса, шуни қилаверса, обрўсини йўқотиб қўяди. Ҳамма жойда ўз ўрнини билиб юришга ҳаракат қилади. Мени ёки сингилларини беписанд қилмайди. Ҳамма билан муносабати яхши, — дейди Бобомурод Собиров.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳамдам Собировнинг отаси ўғлини қийналиб ўқитгани ҳақида гапирди