ЯХШИЯМ
Яхшиям дунёда ҳақиқат ғариб,
Яхшиям дунёда ёлғон чиройли.
Яхшиям савлатдор фоили фириб,
Тишлари тиллодан, кўркли, саройли...
Яхшиям ғийбатдан куймайди тиллар,
Яхшиям боқийнинг ҳукми беимкон.
Яхшиям сирпанчиқ энг тўғри йўллар,
Яхшиям ҳақ сўзнинг нархи -- ширин жон.
Яхшиям ҳаётнинг ўзи муаллим,
Яхшиям мукаммал бахт бунда йўқдир.
Оқларнинг нияти ўзига маълум,
Яхшиям ҳанузки қоралар оқдир.
Яхшиям ботиний туйғулар узлат,
Яхшиям ажрини сўрмас ихлослар.
Яхшиям тикон-ла ўралган жаннат,
Тиржайиб кирарди йўқса ифлослар.
Манба: twitter.com/Jamolbobo1
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди