11:23 / 30.03.2024
580

Ҳамдам Собиров, Озода Нурсаидова ва бошқаларнинг концертига кириш қанчага тушади?

Ҳамдам Собиров, Озода Нурсаидова ва бошқаларнинг концертига кириш қанчага тушади?
Яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилаётган концертлар ва уларнинг чипта нархлари ҳақида маълумот берамиз.

“Миллион” жамоаси
Жамоанинг бу йилги концерт дастури 11–21 апрель кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтади. Чипта нархлари 55 минг сўмдан, 770 минг сўмгача этиб белгиланган.

Султон Али Раҳматов
Маҳоратли бастакор Султон Али Раҳматов 18–21 апрель кунлари Касаба уюшмалари саройида концерт дастурини тақдим этади. Катта оркестр жўрлигидаги концертнинг чипта нархлари 300-600 минг сўм этиб белгиланган.

Шуҳрат Дарё
Хонанда 22 апрель куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Концерт чипталари 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача этиб белгиланган,

Ботир Қодиров
Хонанда ижодининг 20 йиллигига бағишлаб, концерт дастурини тақдим этади. Тўлиқ жонли ижродаги концерт чипталари 50 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган.

“Беном” гуруҳи
Сарвар ва Комилнинг бу йилги концерт дастури 1–5 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтади. Жонли ижродаги концертнинг чипта нарҳлари 50 минг сўмдан 400 минг сўмгача этиб белгиланган.

Озода Нурсаидова
Хонанда Озода Нурсаидованинг концерти 1–14 май кунлари бўлиб ўтади. Жонли ижродаги концерт чипталарини 30 минг сўмдан 400 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

Хуршид Расулов
Хонанда Хуршид Расулов 20–22 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Концерт чипталари 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача этиб белгиланган.

Ҳамдам Собиров
Хонанда Ҳамдам Собиров бу йил концерт бериш учун “Ҳумо аренаси”ни танлади. “Жанзе” деб номланган концерт чипталарини 120 минг сўмдан 500 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Достон Эргашев
24–25 май кунлари хонанда “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Концерт чипталари 80 минг сўмдан 350 минг сўмгача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

Жалолиддин Аҳмадалиев
Хонанда 26–30 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Етмасмиди” деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Чипталар 50 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

Тоҳир Содиқов
Хонанда анъанасини давом эттирган ҳолда бу йил ҳам 1 июнь куни “Ҳумо арена” муз саройида концерт дастурини тақдим этади. Чипталар 120 минг сўмдан, 350 минг сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

Элмурод Ҳақназаров
Элмурод Ҳақназаров бу йил 7–9 июнь кунлари “Енгилмен” номли концерт дастурини тақдим этади. Концерт чипталари 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳамдам Собиров, Озода Нурсаидова ва бошқаларнинг концертига кириш қанчага тушади?