Автомактаб ўқувчиси педалларни адаштириб, бордюрга урилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги автомактаблардан бирида ҳайдовчиликни ўрганаётган ўқувчи иштирокидаги ҳолат акс этган видео тарқалди. Унда Cobalt автомобилини бошқараётган ўқувчи педалларни адаштириб юборгани акс этган.
Натижада машина тезлигини ошириб, ҳаракат йўналишидан чиқиб кетган ва бордюрга урилган. Ҳайдовчи автомобилни ўз вақтида тўхтата олмаган.
Ҳодиса қаерда ва қачон содир бўлгани, шунингдек, автомобилда бўлганларга тан жароҳати етган-етмагани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.






























Изоҳлар 0
…