496
Озодбек Назарбеков айрим санъаткорларнинг гонорари 10 минг доллар эканига муносабат билдирди
Фото: АОКА
16 август куни АОКАда Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир Озодбек Назарбеков бугунги кунда айрим хонандаларнинг 10 минг доллар эвазига тўйга боришига муносабат билдирди.
— Машҳур кийим дўконларидан бирида оддий пайпоқ 200 доллар турибди. Нимага ҳеч ким шикоят қилмайди? Нега ҳеч ким “Мен шу пайпоқни олиб кийгим келяпти, лекин нархига қурбим етмайди”, демайди. Тўйимга фалончи келсин, деган нарса орзу-ҳавас. Кечирасизлар-у, орзу-ҳавас пул эвазига бўлади, ҳамма жойда. Сиз менга “Муниса Ризаева тўйига бормагани учун ёшлар бахтсиз бўлади”, деган аргументни келтириб беринг, керак бўлса, мен буни қарор лойиҳасига киритаман. Агар халқимиз шу билан бахтли бўладиган бўлса, бу нарсани бирон қарор лойиҳасига киритамизки, энг машҳур санъаткорлар тўйма-тўй юриб, қўшиқ куйлаб юради, — дейди Озодбек Назарбеков.
Маълумот учун, Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесидаги “энг қиммат” хонандалардан бири ҳисобланади. Унинг Тошкент тўйларидаги “бирров” хизмати нархи 1200 доллар қилиб белгиланган. Муниса интервьюларида бир кунда ўртача 5 та тўйга бориши ҳақида айтиб ўтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди