59
Озода Нурсаидова Хизмат кўрсатган артист, Севара Назархон Халқ артисти унвонига сазовор бўлди
Фото: YouTube
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофоти билан тақдирланди.
Хусусан, хонанда Севара Назархон Ўзбекистон Халқ артисти, Озода Нурсаидова эса Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.
Давлат мукофоти билан тақдирланган таниқли санъаткорлар орасида Тоир Қўзиев (Ўзбекистон халқ артисти),
Фото: YouTube
Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Ортиқова (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) ҳам бор.
Фото: YouTube
Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Фото: YouTube
Шунингдек, Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси Очилбек Матчонов “Ўзбекистон халқ ҳофизи” фахрий унвони, Сурхондарё вилояти Узун тумани “Янги юлдуз” маданият маркази қошидаги “Райҳон” ашула ва рақс халқ ансамбли бахшиси Хамза Холбоев “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
“Толибон” соқол қўймаган 280 дан ортиқ полициячини ишдан олди
Курск вилоятида темир-бетон бошпаналар ўрнатиш бошланди
Ўзбекистонда “ақлли” минитехникалар ишлаб чиқарилади
БАА “Толибон”ни тан олмаган бўлса-да, Афғонистон ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Тошкентда 560 минг долларга ер сотишга бўлган уриниш фош қилинди (видео)