14:43 / 26.08.2024
39

Сизни ҳайрон қолдириши аниқ: сўнгги йилларнинг энг бадавлат актёри ким?

Сизни ҳайрон қолдириши аниқ: сўнгги йилларнинг энг бадавлат актёри ким?
Фото: Киноафиша.инфо
2024 йил жаҳон кино прокатида миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб доллар йиғган фильмларнинг премьераларига бой бўлди. Бундай лойиҳалар эса, шубҳасиз, ижодкорлар ва актёрларга мўмай даромад келтирди.

Яқинда премьераси бўлиб ўтган фильмлар жаҳон кассаларида яхши натижалар кўрсатган бўлса-да, бундан даромад олган актёрларнинг маоши расман энг юқори даромадга эга актёрга тенглаша олмади. Ажабланарлиси, йирик ва узоқ кутилган шов-шувли фильмларнинг бирортасида ушбу актёр иштирок этмаган.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда жаҳон прокатида деярли 6 миллиард доллар ишлаб топган Самуэл Жексон энг катта даромад кўрган актёр сифатида тан олинган. Жексон бу йил машҳур фильмларда суратга тушмаган бўлса-да, охирги йилларда мўмайгина бойлик тўплади.

Фото: Киноафиша.инфо
Актёр сўнгги марта ишлаган фильми “Гарфилд” анимацион комедияси бўлди. Вақти-вақти билан у Квентин Тарантинонинг фильмларида рол ўйнади.

Америкалик актёр ва продюсер Самуэл Жексон “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари номзоди, BAFTA мукофоти лауреатидир. У Marvel олами фильмларида Ник Фьюри ролини ижро этган. Унинг иштирокидаги фильмлар бутун дунё бўйлаб 30 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаган.

Жексон 150 дан ортиқ фильмларда суратга тушган энг сермаҳсул актёрлардан биридир. У “Юлдузлар жанги” франшизаси, “Темир одам”, “Қасоскорлар”, “Ўргимчак одам: уйдан олисда” ва бошқа кўплаб фильмлардаги роллари орқали танилган.

Йилнинг энг бадавлат актёрлар рўйхатида иккинчи ўринни кичик Роберт Дауни эгаллади.

Фото: Киноафиша.инфо
Бу йил актёр Кристофер Ноланнинг “Оппенгеймер” драмаси билан катта кинога қайтди ва ундан олдин Тони Старк образ туфайли миллионлаб даромадга эга бўлди.

Кучли учликни актёр Крис Пратт якунлайди. У Marvel олами фильмлари ҳамда “Юра даври дунёси” франшизасининг муваффақияти туфайли молиявий барқарорликка эришди.

Фото: Киноафиша.инфо

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сизни ҳайрон қолдириши аниқ: сўнгги йилларнинг энг бадавлат актёри ким?