date
views 16 036

Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бир фильмда суратга тушди

Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бир фильмда суратга тушди

Таниқли сўз устаси Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бирга бир фильмда суратга тушмоқда. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

«Бир қараганда мункиллаб қолган шу отахон, режиссёр ‘Motor!’ дейиши билан ғойибдан куч-қувват олиб, ёш актёрлар билан тенгма-тенг ишлашларини кўриб, қойил қолдим», — деб ёзади Обид Асомов.

«Бизга ҳам шунақа қариш насиб қилсин! Ҳусан ака, сиз ҳали ҳам ўша Ҳусан Шариповсиз! Кўз тегмасин!», — дея қўшимча қилди Обид Асомов Instagram’да қолдирган хабарида.

Обид Асомов ва Ҳусан Шарипов қайси фильмда бирга суратга тушаётгани, фильм тақдимоти қачон бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Обид Асомов Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бир фильмда суратга тушди