Лоланинг қизи Шаҳина илк бор катта саҳнада қўшиқ куйлади, кейинроқ боксчи Ҳасанбой Дўстматов залга чиқиб келди

  • 22 ноябрь 2016, 13:55
  • 7 496
  • Маданият
  • Лоланинг қизи Шаҳина илк бор катта саҳнада қўшиқ куйлади, кейинроқ боксчи Ҳасанбой Дўстматов залга чиқиб келди

    Хонанда Лоланинг уч кунлик концерт дастуридан биринчисига ташриф буюрган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

    Лола дуэтдоши Шоҳруххон билан қўшиқ куйлагач, унга мурожаати билан ҳаммани кулдирди, деб ёзилади шарҳда. «Бугун Шоҳруххон нимадандир уяляпти. Асал сиз билан бирга келганмиди? У залдами?», — деб Лола саҳнада тортинчоқлик билан қўшиқ куйлаган Шоҳруххонга ҳазил билан юзланган.

    Шоҳруххон эса Лоланинг саволларига жавоб қайтармай, зални ўша-ўша тортинчоқлик билан тарк этган.

    Шунингдек, концерт давомида Лоланинг тўнғич фарзанди Шаҳина илк бор қўшиқ куйлаган. Онасининг ёшлигини эслатувчи бу қизча «Эркатой» қўшиғини маҳорат билан ижро этди, деб ёзилган «Даракчи» мақоласида.

    Хонанда Лола навбатдаги қўшиғини ижро этиб бўлгач, кийимини алмаштириш учун саҳна ортига ўтиб кетган. Залдаги чироқлар ўчирилди ва саҳнада тўрт раққос пайдо бўлди. Улар қўлларидаги узун арқон билан рамзий рингни ҳосил қилди. Бироздан сўнг мусиқа садолари остида рингда боксчи пайдо бўлди. Дастлаб, уни ҳамма раққослардан бири деб ўйлади. Бироқ у Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов эди. Бошловчи уни таништирганида, мухлислар боксчини ҳаяжон билан олқишлади.

    Дўстматовдан сўнг рингга яна бир ‘боксчи’ кириб келган. Оппоқ кийимдаги бу ‘боксчи’ эса рэпер Шаҳриёр бўлиб, у Лола билан бирга ‘Кўникмадим’ дуэтининг янги талқинини ижро этган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Лоланинг қизи Шаҳина илк бор катта саҳнада қўшиқ куйлади, кейинроқ боксчи Ҳасанбой Дўстматов залга чиқиб келди