Озода Нурсаидова саҳнада улкан фил устида ноодатий тарзда қўшиқ куйлади!

Озода Нурсаидова саҳнада улкан фил устида ноодатий тарзда қўшиқ куйлади!

Озода Нурсаидованинг навбатдаги шоу-концерт дастурида намойиш этилган ноодатий саҳна кўриниши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тарқалган видеоларда хонанданинг улкан фил устида қўшиқ куйлаётгани акс этиб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

Дастлаб айрим фойдаланувчилар бу ҳақиқий фил деб ўйлаган бўлса, кейинчалик саҳнада махсус ясалган улкан фил декорациясидан фойдаланилгани маълум бўлди. Креатив саҳна безаги ва эффектли чиқиш концерт томошабинларида катта таассурот қолдирган.

Озода Нурсаидова саҳнада улкан фил устида ноодатий тарзда қўшиқ куйлади!

Видеоларда Озода Нурсаидованинг фил шаклидаги декорация устида саҳнага кириб келгани, ёрқин ёруғликлар ва шоу элементлари билан уйғунлашган чиқиши акс этган. Айниқса, ушбу саҳна кўриниши концертнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мухлислар хонанданинг ижодий ёндашуви ва саҳна маданиятига юқори баҳо беришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар