date
views 168

Озода Нурсаидова озиб кетишининг сабабини маълум қилди (видео)

Озода Нурсаидова озиб кетишининг сабабини маълум қилди (видео)
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи, барча учун севимли хонанда Озода Нурсаидова сўнгги пайтларда жуда кўзга ташланарли даражада озгани билан мухлисларни қизиқтириб қўйди. У “Zamоn News”га берган эксклюзив интервьюсида бу ҳолат тасодиф эмаслиги ва соғлиги билан боғлиқ жиддий сабабларга эга эканини очиқлаштирди.

“Озганимнинг асосий сабаби – парҳез”

Хонанданинг айтишича, у бир неча йиллардан бери ошқозон яраси (язва) билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Бу эса санъаткорлар орасида жуда кенг тарқалган касалликлардан бири эканини таъкидлади.

“Бир марта операция қилдирганман. Лекин, афсуски, яна қайта чиқди. Шундан кейин врачлар қатъий диетага ўтишимни талаб қилишди”, — деди хонанда.

Таъкидлашича, ушбу касаллик билан кураш жараёнида парҳез муҳим роль ўйнамоқда. У қаттиқ парҳезда эканини, баъзан озуқа тақчиллиги сабаб баъзи истисноларга ҳам йўл қўйишини билдирди:

“Баъзан ўзимни соғлом тутиш учун илик ёғида пиширилган ош ейман. Бу мумкин эмас, лекин танага қувват бўлиши учун, иложсиз ейман”, — деди у самимий суҳбатда.

Интервью пайтида Озода Нурсаидова пардозхонада журналист билан суҳбатлашар экан, вазминлик ва очиқкўнгиллик билан барча саволларга жавоб берди. Суҳбат давомида у бир неча бор кулиб, ижобий кайфиятда эканини кўрсатди.

Zamin.uz таҳририятидан:
Озода Нурсаидованинг соғлиғига жиддий эътибор қилаётгани ва бу жараёнда ҳам ижоддан узилмасдан мухлисларини қувонтираётгани ҳақиқий профессионаллик намунасидир. Биз у зотга соғлик, тетиклик ва янги ижодий зафарлар тилаб қоламиз.

Сиз Озода Нурсаидованинг ушбу ҳолати ҳақида нима деб ўйлайсиз? Унинг ижодини қачондан бери кузатасиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова озиб кетишининг сабабини маълум қилди (видео)

Кўп ўқилган Маданият янгиликлари