Америка Қўшма Штатлари ва яна 20 давлат «Евровидение»нинг русча аналоги ҳисобланган Intervision мусиқа танловида қатнашишини тасдиқлади. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.
Ҳозирча иштирокчилар рўйхатига Россия, АҚШ, Хитой, Беларусь, Сербия, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Венесуэла, Колумбия, Куба, Вьетнам, Ҳиндистон, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Кения, Мадагаскар, Эфиопия ва Жанубий Африка каби мамлакатлар кирган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Александр Алимовнинг айтишича, таклиф этилган давлатларнинг барчаси ҳам рози бўлмаган, аммо танлов ҳеч бир мамлакатни «сиёсий сабабларга кўра» рад этмаган.
Дипломатнинг таъкидлашича, мусобақага тайёргарлик жараёнида «бир қатор ёқимли сюрпризлар» кутилмоқда.
Маълумот учун, Intervision илк бор 1970–1980 йилларда социалистик блок давлатларида ўтказилган. 2008 йилда «Биринчи канал» ва «Қизил майдон» медиа гуруҳи уни қайта йўлга қўйган. 2025 йилдаги танлов Москва ва Москва вилоятида бўлиб ўтади. Президент Владимир Путиннинг қарорига кўра, лойиҳа учун давлат бюджети ҳисобидан 750 миллион рубль ажратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!