date

Лондонда сақланаётган XII аср артефакти Ватанга қайтмоқда

Лондонда сақланаётган XII аср артефакти Ватанга қайтмоқда

Ўрта асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳудудлари илм-фан, маданият, амалий санъат ҳамда ҳунармандчиликнинг йирик ва нуфузли марказларидан бири сифатида юксалган. Бу заминда яратилган асарлар ва буюмлар нафақат турмуш эҳтиёжларини қондирган, балки халқнинг ўткир бадиий диди, руҳий маданияти ва маънавий қарашларини ҳам намоён этган.

Шундай ноёб топилмалардан бири – гулбарг шаклида ишланган қўрғошин идиш ҳисобланади. Мутахассислар уни тахминан XII–XIII асрларга, Ғазнавийлар даврига мансуб деб баҳолашади. Айни пайтда ушбу антик буюм Лондон шаҳридаги “Орфеус” галереясида сақланиб келмоқда. Ўша даврда бундай идишлар тантанали маросимларда, уй безаги сифатида ёки амалий мақсадларда кенг фойдаланилгани ва ҳунармандлар маҳорат даражасининг юксаклигини ифода этгани қайд этилади.

Ўзбекистон музейлари коллекцияларида бу турдаги артефактлар жуда кам учрайди. Шу сабабли, уларни хориждаги турли жамғармалардан ва галереялардан олиб келиш миллий меросни янада бойитиш, халқ тарихи ва маданий қадриятларини кенг жамоатчиликка кўрсатишда алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг устувор вазифаларидан бири айнан ноёб артефактларни тўплаш ва уларни халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш ҳисобланади. Гулбарг шаклидаги қўрғошин идишнинг марказ экспозициясига қўшилиши эса ана шу йўналишдаги муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

Бундай топилмалар тилсиз гувоҳ сифатида ўтмиш билан келажакни боғлаб туради. Уларни асраб-авайлаш, юртимизга қайтариш ва авлодларга етказиш эса маънавий меросни сақлаш ҳамда келажакка кўприк қуриш демакдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лондонда сақланаётган XII аср артефакти Ватанга қайтмоқда