date

Леонардо Ди Каприога бошида бошқа исм таклиф қилинган

Леонардо Ди Каприога бошида бошқа исм таклиф қилинган

Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо ўз карьерасининг илк қадамларида исмни ўзгартириш бўйича ноодатий таклифга дуч келгани ҳақида гапириб берди.

Актёрнинг сўзларига кўра, у 12–13 ёшларида биринчи агент билан шартнома тузганида, агент унинг ҳақиқий исмини "жуда этник" деб ҳисоблаган. Шунинг учун у ёш Ди Каприога саҳнада бошқа исм билан чиқишни тавсия қилган.

Агент ҳатто янги исмни ҳам ўйлаб топган — Ленни Уильямс. У Ди Каприонинг исмини қисқартирар, янги фамилия эса тўлиқ уйдирма эди. "Сиз энди Ленни Уильямс бўласиз", деган агентнинг сўзларини актёр «New Heights» подкастида эслаб ўтди.

Бироқ актёрнинг отаси бунга қаттиқ қарши чиққан. У ўғлининг саҳна исми билан имзоланган суратни кўриб, ғазабланган ва “менинг жасадим орқали”, дея қатъий рад жавобини берган.

Натижада Ди Каприо ҳақиқий исмини сақлаб қолди ва кейинчалик шу ном билан жаҳон миқёсида машҳурликка эришди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Леонардо Ди Каприога бошида бошқа исм таклиф қилинган