Тимур Алихонов ўғлига қандай исм қўйишганини маълум қилди

Блогерлар Алихонов Тимур ва Маримова Фарида илк бор ота-она бўлиб, ўғил фарзанд кўрди. Алихонов Тимур ўзининг Instagram саҳифасида жойлаган янги фото постлари орқали чақалоққа қандай исм қўйганини маълум қилди. Унга кўра, янги туғилган чақалоққа Имрон деб исм берилган бўлиб, у тўлиқ ҳужжатда Алихонов Имрон Temuрхон ўғли деб ёзилган. Кузатувчилар ёш ота-онани самимий табриклаб, чақалоққа узоқ умр, соғлик-саломатлик ва бахт-саодат тилашди.
Фото: Instagram
Кеча блогерлар Алихонов Тимур ва Маримова Фариданинг илк бор ота-она бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Алихонов ўзининг Instagram саҳифасида қувончли лаҳзаларни кузатувчилари билан бўлишиб, янги фото пост жойлади. Мазкур суратлар орқали улар фарзандига қандай исм қўйганини ҳам маълум қилди.
Пост остида “Алихонов Имрон Темурхон ўғли” деб ёзилган. Бундан кўриниб турибдики, чақалоққа Имрон деб исм қўйилган.
Жойланган суратларда блогернинг оталик бахти, фарзандига бўлган меҳри яққол акс этган.
Изоҳларда эса кўплаб кузатувчилар ёш ота-онани самимий табриклаб, чақалоққа узоқ умр, соғлик-саломатлик ва бахт-саодат тилашмоқда.
Фото: Instagram






























Изоҳлар 0
…