
Ҳар йилнинг баҳорида ўн кунлаб концерт беришни анъанага айлантирган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилнинг апрелида бу анъанани давом эттирмайди.
Кун.уз манбасининг маълум қилишича, нафақат апрель ойида, балки бутун йил давомида ҳам ушбу хонанда катта саҳналарда чиқиш қилмаслиги мумкин.
Озодбек Назарбековнинг вакиллари эса бу ҳақида аниқ маълумот бера олмади.
Манбанинг билдиришича, апрель ойида 15 кун давомида шу йилнинг декабрида Ўзбекистондаги саҳналарга қайтган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт бериши режалаштирилган.
Шунингдек, манба берган маълумотга кўра, Озодбек Назарбеков 2017 йил концерт бериши катта сўроқ остида турибди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Юлдуз Усмонова 2005 йилгача ҳар йили апрелда кўпкунлик концерт берарди. Кейинчалик бу ўрин Озодбек Назарбековга ўтганди.
Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтмоқда «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар