date

Хонанда Миржалол Нематов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

Хонанда Миржалол Нематов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

Хонанда Миржалол Нематов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилди.

Маълум бўлишича, шоир Фарход Муминовнинг “Қўшни қиз” ва “Мен турганда” номли шеърлари Миржалол Нематов томонидан муаллиф рухсатисиз ижро этилган.

Бу ҳолат бўйича Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти мурожаат қилганидан сўнг ҳуқуқий текширув ўтказилиб, МЖтКнинг 177¹-моддаси бўйича иш қўзғатилган.

Учтепа туман судининг қарорига кўра, хонандага ушбу модданинг биринчи қисми асосида жарима жазоси қўлланилди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат ижодкорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний ижрога қарши қатъий чора сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Миржалол Нематов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди