date
Add

Том Круз коинотда тўй қилишни режалаштирмоқда

Том Круз коинотда тўй қилишни режалаштирмоқда

Голливуд юлдузи, 63 ёшли актёр ва каскадёр Том Круз ўзидан анча ёш — 37 ёшли куба-испан модели Ана де Армас билан бўладиган тўйини шунчаки маросим эмас, балки ҳақиқий саёҳат ва адреналинга бой ҳодисага айлантиришни мақсад қилган. Бу ҳақда Muthrubhumi нашри хабар берди.

Манбаларнинг маълум қилишича, жуфтликнинг тўй маросимига нисбатан ғоят ғайриоддий режалари бор — улар сувостида никоҳдан ўтиш, парашют билан сакраш ёки ҳатто коинотда турмуш қуриш имкониятини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Том Круз ҳали расман унаштирилмаган бўлса-да, тўйнинг ҳар бир жиҳатини шахсан режалаштираётгани айтилмоқда. Инсайдерлар таъкидлашича, у “Ердан ташқарида никоҳ қурадиган илк жуфтлик” сифатида тарихда қолишни хоҳламоқда.

“Том ва Ана ҳар иккаласи ҳам таваккал қилишни яхши кўради. Улар учун тўй — бу оддий маросим эмас, балки ўзининг экстремал руҳини намоён этиш имкони. Шу сабабли, маросим илҳомлантирувчи, кутилмаган ва мутлақо ноанъанавий бўлиши кутилмоқда”, — дейди манба.

Маълумотларга кўра, Круз ва де Армас ўртасидаги муносабат 2025 йил бошларида бошланган. Улар ёздаги Вермонтга биргаликдаги саёҳати давомида муносабатларини очиқ эълон қилишган.

Бу тўй Крузнинг ҳаётидаги тўртинчи никоҳ бўлиши мумкин. У аввал Мими Рожерс, Николь Кидман ва Кэти Холмс билан турмуш қурган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда Эроннинг сўнгги подшоҳи Муҳаммад Резо Паҳлавийнинг набираси Имон Паҳлавий Нью-Йоркдаги шахсий тўйидан сўнг америкалик тадбиркор Брэдли Шерман билан Парижда никоҳ тантанасини ўтказган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Том Круз коинотда тўй қилишни режалаштирмоқда