
Сўнгги кунларда эстрада юлдузларининг ҳар тўйдан тушган даромади солиққа тортилиши борасидаги фирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилмоқда, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
«Фонограмма орқали 4 та қўшиқ «куйлаб» кетадиган хонандалар, 1000 АҚШ долларидан ортиқ пулни чўнтакка солиб кетишади»-дейди фойдаланувчилардан бири.
«Улар ҳам эл қатори ҳар бир тушумидан солиқ тўласин» — дея фикр билдиради яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.
Аммо, фикрлар орасида хонандаларни ёнини олганлар ҳам бор.
«4-5 минг АҚШ долларини ҳаммасини чўнтагига солиб кетмайди, уларни ҳам созандаларга берадиган пули, либослари-ю, макияжлари бор. Уларга ҳам осонмас пулни ҳаммаси ўзларига қолмайди» — деб артистлар ёнини олади яна бир фойдаланувчи.
Ўйлаймизки, бу борада «Ўзбекнаво» бирлашмаси ўз ечимини таклиф этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар