
Хонанда Афруза кеча, 12 декабрь куни соат 18:00 да, анча вақтдан буён кутилган янги қўшиқ — “Кўролмаслар” номли таронасини премера қилди. Қўшиқнинг клипи анимацион услубда яратилган бўлиб, унда ранг-баранг ва қизиқарли саҳналар орқали тингловчиларни ҳикояга чорлайди.
Премера қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди: тахминан 200 мингга яқин одам видеони томоша қилган ва минглаб илиқ изоҳлар қолдиришган. Тарона ва клип мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди, кўпчилик Афрузанинг янги ижодий ёндашувини юқори баҳолади.
Қўшиқнинг оҳанглари ва анимацион клипдаги тасвирлар бирлашиб, томошабинларга ёрқин ва эсда қоларли кайфият бағишлайди. Афрузанинг ижодий ишлари яна бир бор унинг мухлисларини ҳайратда қолдирди ва мусиқий майдондаги кучини намойиш этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.