Бир тоғора оливие — Жамшид Бобожонов хотиралари

1 дақиқа ўқиш1.1K
Бир тоғора оливие — Жамшид Бобожонов хотиралари

Таниқли санъаткор Жамшид Бобожонов журналист саволларига самимий ва ҳазиломуз тарзда жавоб берди. Ундан болалигида қорбобога хат ёзиб, нима сўрагани ҳақида сўралганда, у кулиб шундай деди:

— Бир тоғора оливие салат сўраганман. Энг қизиғи, ўша тилагим амалга ошган — бир тоғора оливиени олганман. Шу сабабли ҳозиргача ҳар Янги йилда хонадонимизда албатта бир тоғора оливие бўлади.

Бу жавобдан Жамшид Бобожонов оливие салатни жуда яхши кўриши яққол сезилиб турибди.

Суҳбат давомида журналист ундан: «Янги йил деганда кўз олдингизга биринчи бўлиб нима келади?» — деб сўради. Санъаткор эса жавобини янада маъноли фикрлар билан давом эттирди:

— Биринчи бўлиб дийдор келади. Янги йил — яқинлар, жигарлар билан дийдорлашиладиган байрам. Шунинг учун барчага битта тилак: ким билан дийдорлашмаган бўлсангиз, 2026 йилда албатта учрашиб қўйинг. Мен бир нарсани англадим — бу дунёда дийдор ҳам, яқинлар ҳам ғанимат.

Жамшид Бобожоновнинг ушбу сўзлари Янги йил байрамининг энг муҳим қадрияти — самимий учрашув ва меҳр-оқибат эканини яна бир бор эслатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?