20:21 / 16.02.2017
7 814

“Эътироф” тақдимот маросими “My5” телеканали орқали намойиш этилади

“Эътироф” тақдимот маросими “My5” телеканали орқали намойиш этилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилиб келинадиган “Эътироф” миллий мукофоти тақдирлаш маросими жорий йилнинг 14 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу йилги тақдимот маросида 49 номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Тақдимот маросимида иштирок эта олмаганлар уни ойнаи жаҳон орқали томоша қилишлари мумкин. “Эътироф” тақдимот маросими бугун, 16 февраль куни соат 20:30 “My5” телеканали орқали намойиш этилади.

Маълумот учун, бу йил тақдирланганлар орасида “My5” телеканали журналисти Севара Ўринбоева ҳам бор. “Йил телелойиҳаси” номинациясида ғолиблик “My5” телеканалининг “Менинг овозим” ток-шоусига насиб этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Эътироф” тақдимот маросими “My5” телеканали орқали намойиш этилади