date

Насафий янги қўшиғини тақдим этди – “Билсанг биларсан” юракларни ларзага солди! (видео)

Насафий янги қўшиғини тақдим этди – “Билсанг биларсан” юракларни ларзага солди! (видео)

Хонанда Насафий тахаллуси билан ижод қилувчи Азизиддийн Акмалов 15 феврал куни мухлисларига янги ижод маҳсулини — "Билсанг биларсан" номли таронасини тақдим этди.

Мазкур қўшиқнинг ҳам сўзлари, ҳам мусиқаси бевосита хонанданинг ўзига тегишли бўлиб, унда самимий туйғулар, чин муҳаббат ва ҳаётий кечинмалар жуда содда, аммо таъсирчан оҳангда ифодаланган.

Қўшиқ қисқа вақт ичида тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўплаб томошабинлар ижрони юқори баҳолаб, таронанинг сўзлари ва мусиқаси жуда ёққани, энг муҳими эса, мазмуни ҳаётга жуда яқин ва самимий экани ҳақида изоҳлар қолдиришмоқда.

Клип ҳам томошабинлар эътиборини тортди. Унда Насафийнинг шахсий ҳаётидаги энг қувончли ва унутилмас лаҳза — тўй маросими акс этган. Энг эътиборлиси, ушбу тарона хонанданинг турмуш ўртоғига бағишлаб куйланган бўлиб, қўшиқ орқали у суюкли ёрига бўлган меҳр, садоқат ва миннатдорлик туйғуларини ифодалаган.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Насафий янги қўшиғини тақдим этди – “Билсанг биларсан” юракларни ларзага солди! (видео)