07:50 / 19.03.2017
24 627

Зиёда иккинчи фарзандига қандай исм қўйди?

Зиёда иккинчи фарзандига қандай исм қўйди?

Хонанда Зиёда 11 март куни иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 2012 йилда оила қурган Зиёданинг кенжа фарзанди ҳам ўғил.

Халқимиз тўй-тантанани севади. Оилада туғилган янги чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш ҳам алоҳида маросим. 18 март куни Зиёда иккинчи фарзанди билан туғруқхонадан чиқди, деб хабар бермоқда "Qalampir" сайти.

Шу кунларда барчани қизиқтираётган саволга ҳам жавоб олдик. Хонанда Зиёда турмуш ўртоғи билан келишган ҳолда, кенжа фарзандига яхши ниятлар билан Имрон деб исм қўйди. Тўнғич фарзандининг исми Камрон.

Барҳаётлик, ободлик деган маъноларни англатувчи Имроннинг қадами Зиёда хонадонига қутлуғ келиб, умри узоқ бўлсин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зиёда иккинчи фарзандига қандай исм қўйди?