
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева тўй-ҳашамларда аёллар либосини кийиб, пардоз-андоз билан Асалхўжаеванинг қўшиқлари фонограммасига оғиз қимирлатиб юрган йигитни судга бермоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
“Qalampir” нашри Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Мавлуда Асалхўжаева билан боғланди.
“Сизларнинг сайтингизда чиққан хабардан кейин ўша тақлидчи йигит уйимга келди, узр сўради. Тўйларда қилаётган тақлиди менга безарар эканини тушунтиришга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, эркак кишининг аёллар либосини кийиб, менинг қўшиқларим фонограммасига оғиз қимирлатиб туришига қаршиман. Мухлисларим ҳам буни ёқламаяпти.
Бобурга рози эмаслигимни айтдим ва энди тўйларда Мавлуда Асалхўжаева сифатида намоён бўлмасликка ваъда берди. Билишимча, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакиллари ҳам у билан тушунтириш ишларини олиб боришди. Кўрамиз, натижа қандай бўларкин”, дейди Мавлуда Асалхўжаева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар