date

“Нон ёпганда”ни куйлаган қиз ҳозир қандай кўринишда?

“Нон ёпганда”ни куйлаган қиз ҳозир қандай кўринишда?

Болалигимиз хотираларини жонлантирадиган “Кулча нон” қўшиғини куйлаган Фазилат Ширинова бугунги кунда Дубай шаҳрида оиласи билан яшамоқда. У “Эфирда Тўрахонов” дастурида ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Фазилат Ширинованинг айтишича, у санъатга жуда эрта кириб келган. Беш ёшида “Орзу” ансамблига қабул қилинган ва шу пайтдан иқтидори билан ажралиб турган. Ундан анча катта ёшли қизлар орасида энг кичиги бўлса-да, яхши эшитиш қобилияти ва овози билан эътибор қозонган.

Фазилат Ширинова “Нон ёпганда” қўшиғини бастакор Бахшилло Каримов айнан унинг учун ёзганини айтди. Шу қўшиқ билан улар “Санъат ғунчалари” танловида ғолиб бўлган. Кейинчалик “Хаёл” қўшиғи ҳам яратилган, сўнг у Бухородаги Мухтор Ашрафи билим юртида таҳсил олган.

Фазилат Ширинова турмушга чиққанидан кейин ижоддан узоқлашганини, бу ҳолатдан бироз афсусланишини айтди. Шунга қарамай, у бугунги ҳаётидан мамнунлигини ҳам билдирди. Айтишича, ҳозир ҳам баъзан ўша қўшиқларини қўйиб, набираси билан бирга куйлайди.

У 46 ёшга етган бўлса-да, “Нон ёпганда” қўшиғи ҳалигача боғча ва мактабларда янграб келаётганидан фахрланишини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Нон ёпганда”ни куйлаган қиз ҳозир қандай кўринишда?