date

Анвар Собиров: “Бегона баҳор”дан кейин тўйларда кескин совуқ муносабат бўлган

Анвар Собиров: “Бегона баҳор”дан кейин тўйларда кескин совуқ муносабат бўлган

Фото: Yandex

Таниқли хонанда ва актёр Анвар Собиров “Хуш келибсиз” кўрсатувида иштирок этиб, ўзининг энг машҳур ролларидан бири — “Бегона баҳор” фильмидаги иштироки ортидан юзага келган кутилмаган ҳолатлар ҳақида очиқ сўзлаб берди.

Санъаткорнинг айтишича, фильм намойишидан кейин бир неча йил давомида унинг ҳаёти анча ўзгарган. У 3–4 йил мобайнида тўйларга борганида аввалги илиқ муносабатни деярли сезмаганини таъкидлади.

“Фильмдан кейин мен томошабинлар назарида Наргизани хафа қилган, хўрлаган ва ёмон инсон сифатида гавдаланган эканман. Шу сабаб халқ мени ўша образ билан қабул қилган”, — деди у.

Собировнинг сўзларига кўра, баъзи тўйларда меҳмонлар томонидан кинояли, ҳатто қўпол муносабатлар ҳам бўлган. У бундай вазиятларда ўзини ноқулай ҳис қилганини яширмади. “Ээе, бетинг қурсин, ана ўша келибди”, деган каби гап-сўзлар ҳам қулоғига чалинганини эслаб ўтди.

Фото: Yandex

Бу ҳолат санъаткорни ўйлантириб қўйган ва у ўз устозига мурожаат қилган. Устоз эса вазиятга бошқача ёндашиб, буни салбий эмас, аксинча, ижодкор учун катта ютуқ сифатида баҳолаган.

“Бу сенинг ютуғинг, демак ролни шунчалик ишончли ижро этгансан. Бунга қувонишинг керак”, — деган устозининг сўзлари Собировга катта сабоқ бўлган.

Санъаткор бугун ўша даврни ижодий тажриба ва муҳим ҳаётий дарс сифатида эслайди. Унинг фикрича, ҳақиқий актёрлик томошабинни ишонишга мажбур қиладиган даражадаги ижро билан ўлчанади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Анвар Собиров: “Бегона баҳор”дан кейин тўйларда кескин совуқ муносабат бўлган